Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди

05:20 18 Апрель 2022 Иқтисодиёт
1138 0

Фото: Иллюстратив фото

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 35 миллиард 155,5 миллион долларни ташкил этиб, март ойига нисбатан 205,1 миллион долларга камайди.

Захиралар, асосан, 20 миллиард 883,6 миллион долларга тенг олтин ва 13 миллиард 173,7 миллион долларга тенг Хорижий валютадаги захира активлардан иборат. Ўзбекистон олтинининг соф ҳажми 10,9 миллион трой унцияни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 16,3 миллион долларга ёки 0,05 фоизга ошди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1924,10 долларгача ўсишининг таъсири 1,36 миллиард долларни ташкил қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер