Ўзбекистоннинг лимон экспорти камайган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-март ойларида 6 та хорижий давлатларга қиймати 1,7 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1,6 минг тонна лимон экспорт қилган.
Лимон экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 50 тоннага камайган.
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
— Россия – 898 тонна
— Қозоғистон – 433 тонна
— Қирғиз Р. – 246 тонна.
Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:
— Фарғона вилояти – 594 тонна
— Тошкент вилояти – 334 тонна
— Хоразм вилояти – 226 тонна
— Сурхондарё вилояти – 147 тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг