Ўзбекистоннинг халқаро рейтингларда мавқейи кўтарилаётганлиги унинг халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада кенгайтириш учун замин яратмоқда

14:23 21 Июль 2023 Сиёсат
395 0

Бугун, 21 июль куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси Бошқарувчи Директори Зсузсанна Ҳаргитаи ҳамда директор ўринбосари Анди Аранитаси “Ўзсувтаъминот” АЖга ташриф буюрди.

Ташриф давомида “Ўзсувтаъминот” АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Д.Азимов ва бошқа мутахассислар иштирокида соҳада ҳамкорликда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳамда истиқболдаги режалар хусусида фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар соҳани қўллаб-қувватлаш учун ЕТТБ билан 7 та лойиҳа бўйича жами 420 миллион долларлик битимлар имзоланди. Ушбу маблағлар ҳисобидан ичимлик суви йўналишида 342 км сув тармоғи, 3 та сув олиш иншооти, 6 та сув тозалаш иншооти, 40 та сув тақсимлаш иншооти ҳамда оқова сув йўналишида 365 км оқова сув тармоғи, 11 та оқова сув тозалаш иншооти ва 57 та оқова сув насос станцияси қурилади ва реконструкция қилинади.

Мазкур лойиҳалар тўлиқ фойдаланишга топширилиши эвазига 1 миллион 419 минг нафар аҳолининг ичимлик суви ва қарийб 780 минг нафар аҳолининг марказлашган оқова сув хизматлари билан таъминланиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер