Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони қарийб 38,4 млн нафарга етди
Фото: «Халқ сўзи»
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 миллион 382 минг 685 нафарни ташкил этган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 фоизга ошган.
Шундан аҳолининг мамлакатда гендер мувозанати таҳлил қилинганда, эркаклар сони 19,3 миллион нафарни, аёллар сони эса 19,1 миллион нафарни ташкил этмоқда.
Ҳудудий тақсимотга кўра, республикамизда шаҳарлашув жараёнлари ҳам жадал давом этмоқда. Билдирилишича, ҳозирда мамлакат аҳолисининг 19,6 миллион нафари шаҳар жойларда, 18,8 миллион нафари эса қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг