Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони қарийб 38 млн нафарга етди

11:34 08 Июль 2025 Жамият
299 0

Фото: «Халқ сўзи»

2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони қарийб 37 859 698 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга ошган. Яъни ўтган йилнинг 1 июль ҳолатига республикада доимий аҳоли сони 37,1 млн кишини ташкил этган.

Қўмита маълумотларида келтирилишича аҳолининг:

  • Аёллар – 18,8 млн киши;
  • Эркаклар – 19,1 млн киши.
  • Шаҳар жойларда – 19,3 млн киши;
  • Қишлоқ жойларда – 18,6 млн киши;

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер