Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси кўпайишда давом этмоқда
Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 024 946 кишини ташкил этмоқда.
Шундан шаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 646,5 минг нафарга кўплиги айтиляпти.
Шунингдек, доимий аҳоли сонидан 17 896 368 нафарини аёллар, 18 128 578 нафарини эркаклар ташкил этмоқда. Кўриниб турибдики, эркаклар сони аёллар сонидан 232 210 нафарга кўп.
Бундан ташқари, республика бўйича 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида 850282 та тирик туғилиш ҳолатлари, декабрь ойида бўлса, 1 879 нафар эгизак туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Шундан 954 нафарини ўғил болалар ва 925 нафарини қиз болалар ташкил этган.
Маълумот учун, 2022 йил 9 декабрь ҳолатига кўра, доимий аҳоли сони 36 миллион эди. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 377 нафарга кўп деганидир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг