Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси тайинланди
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига асосан Умид Рустамович Шодиевни Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, ушбу масала Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликлари билан ўзаро ишончга асосланган муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион ва туризм соҳаларида амалий ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Сенаторлар ушбу номзод ташқи сиёсат соҳасида чуқур билим ва амалий кўникмаларга ҳамда мамлакатимиз миллий манфаатларини халқаро майдонда муносиб ва самарали тарзда илгари суриш салоҳиятига эга эканини алоҳида таъкидладилар.
Муҳокама натижаларига кўра, Умид Рустамович Шодиев Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг