Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 ноябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади
“Ўзгидромет” 29 ноябрь, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 15-17° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 6-11 илиқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг