Ўзбекистоннинг 2022 йил II чорагидаги энг фаол банклари аниқланди

08:28 05 Июль 2022 Иқтисодиёт
1160 0

Фото: Иллюстратив фото

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг 31 та тижорат банки учун «Банк фаоллик индекси»ни ишлаб чиқди. Марказ мазкур индексга асосан, ҳар чоракда банклар рейтинги янгилаб бормоқда.

Энг катта ўсишни «Миллий банк» ва «Инфинбанк» кўрсатиб, улар мос равишда 4 ва 3 поғонага кўтарилди.

17 та йирик банклар учун тузилган ТОП-3 ликни «Капитал банк», «Траст банк» ва «Ҳамкор банк» эгаллади.

«Ипотекабанк» кучли учликдан тушиб кетди ва «Ўзсаноатқурилишбанк» умумий рейтингда энг катта пасайишни кўрсатди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер