Ўзбекистонликларнинг БААга бориши 16,2 фоизга ошди

12:27 14 Май 2025 Жамият
218 0

Иллюстратив фото

Бирлашган Араб Амирликларига саёҳат қилувчи ўзбекистонликлар сони 16,2 фоизга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.

Унга кўра, 2025 йилнинг январь март ойларида жами 44,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда БААга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига қараганда 6,3 минг нафарга кўп.

БААга сафар қилганларнинг 39 172 нафари сайёҳлик, 5 024 нафари қариндошларни йўқлаш, 363 нафари хизмат юзасидан, 167 киши даволаниш, шунингдек, 70 нафар шахс ўқиш мақсадида мамлакатга ташриф буюрган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер