Ўзбекистонликлар ярим тунда ой тутилишига гувоҳ бўлишди (фото)
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
16 июлдан 17 июлга ўтар кечаси Ой тутилиши юз берди. У Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кўриниш берди.
Бунда учта само жисми – Қуёш, Ер ва Ой бир чизиқда туриб, Ер сояси Ой сиртига тушди.
“Халқ сўзи“ фотомухбири Ҳасан Пайдоев мазкур жараённи тасвирга олди.

Ой тутилиши Тошкент вақти билан соат 01:01 да бошланди. Соат 2:30 да унинг максимал фазаси бошланиб, Ойнинг 66 фоизи соя билан ёпилди.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг