Ўзбекистонликлар ўтган 8 ойда электромобиллар импортига 46,4 млн. АҚШ доллари сарфлаган
Фото: Архив сурат
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида хориждан қиймати 46,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1 499 дона электромобиллар импорт қилган.
Жорий йилда электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1 003 донага ёки 3 баробарга ошган.
Ўзбекистон жорий йилнинг январь- август ойларида энг кўп электромобиллар импорт қилинган давлатлар:
— Хитой – 1,3 минг дона;
— БАА – 110 дона;
— Германия – 34 дона;
— Гонконг – 30 дона;
— Бошқа давлатлар – 19 дона.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг