Ўзбекистонлик ёш мусиқачи Италияда ўтказилган иккита нуфузли халқаро танловда ғолиб бўлди

Ўзбекистон давлат консерваториясининг ёш ўқитувчиси Ойбек Имомов Италияда бўлиб ўтган иккита халқаро танловда энг иқтидорли мусиқачи сифатида эътироф этилди.
Ҳамюртимиз дастлаб Италиянинг Песаро шаҳридаги “Citta di Pesaro” — ёш мусиқачиларнинг XV халқаро танловида Гран-При, Барлетта шаҳрида бўлиб ўтган “Citta di Barletta” XXVIII халқаро танловда эса 1-ўрин соҳиби бўлди.
— Ғолибликка даъвогарлар кўп бўлди, — дейди Ойбек. — Юртимизда ёш иқтидор соҳибларига яратилган шароит ва кўрсатилаётган эътибор мени шоҳсупа сари руҳлантирди. Муваффақиятим Ўзбекистон ёшларининг муваффақияти, деб айтсам тўғри бўлади.
Таъкидлаш жоизки, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилган ушбу нуфузли танловларда дунёнинг йигирмага яқин мамлакати ёшлари иштирок этишди.
Мавжуда ХОЛМАТОВА.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг