Ўзбекистонлик спортчилар жаҳон кубогида 72 та медални қўлга киритди

17:37 15 Апрель 2026 Спорт
222 0

Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд пойтахтида бўлиб ўтган кикбоксинг бўйича жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Унда айтилишича, Жаҳон кикбоксинг ташкилотлари ассоциация (WАКО) томонидан ўтказилган мусобақада дунёнинг 34 давлатидан мингдан ортиқ спортчи қатнашган.

Мазкур жаҳон кубогида ҳамюртларимиз муносиб тарзда қатнашиб, турнир давомида вакилларимиз жами 72 та – 36 та олтин, 22 та кумуш ва 14 та бронза медалини қўлга киритган.

Мусобақа якунига кўра, спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгаллаган. Биринчи ўрин Таиланд, иккинчи ўрин Вьетнам, тўртинчи ўрин эса Қозоғистон терма жамоаларига насиб этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер