Ўзбекистонлик мутахассислар аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича Франция тажрибасини ўрганмоқда

23:18 05 Ноябрь 2022 Сиёсат
1355 0

Фото: Архив сурат

Ўзбекистон делегациясининг Парижга амалий ташрифи доирасида Франция давлат хизмати миллий институтида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш бўйича Франция тажрибаси ўрганилди, ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар истиқболлари муҳокама қилинди.

— Ўзбекистонлик ҳамкасблар билан сермаҳсул суҳбат ўтказганимиздан мамнунмиз, — деди институт халқаро алоқалар бўйича масъул ходими Александр Тран-Чуонг. — Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан хабардормиз. Биз Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатдик. Келажакда Франция ва Европанинг бошқа мамлакатлари етакчи мутахассислари ва экспертларини Агентликка юбориш, шунингдек, Ўзбекистон давлат хизматчиларининг институтимизда малака ошириш жараёнини ташкил қилишга келишиб олдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер