Ўзбекистонлик ҳакамлар Жаҳон чемпионатида ишлайди
Ўзбекистонлик ҳакамлар Жаҳон чемпионатида ишлайди. Бу ҳақда FIFA ўзининг расмий саҳифасида маълумот берди.
Унга кўра, FIFA рефериси Илгиз Танташев ва унинг ёрдамчилари Андрей Сапенко ҳамда Тимур Гайнулин мундиалда иштирок этишади.
Қўшимча маълумот учун, FIFA Осиё минтақасидан Жаҳон чемпионати учун 8 та ҳакамлар гуруҳини жалб этди. Улар орасида фақатгина 4 та гуруҳ мундиалга тўлиқ таркиб билан боради ва улар ичида Илгиз Танташевнинг гуруҳи ҳам мавжуд.
Маълумот учун, футбол бўйича Қатарда ташкил этилган сўнгги мундиалда Ўзбекистондан бирорта ҳам ҳакам мусобақага жалб этилмаган эди. Охирги марта мундиалда ишлаган ўзбек ҳаками эса Равшан Эрматов ҳисобланади. Шунингдек, Равшан Сайфиддинович мундиалда энг кўп ўйин бошқарган рефери сифатида ҳам тарихга кирган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг