Ўзбекистонлик болаларнинг ўлимига сабаб бўлган "Marion Biotech" фармацевтика компанияси ходимлари ҳибсга олинди

22:03 03 Март 2023 Жамият
2136 0

Иллюстратив фото

Ҳиндистонда "Doc-1 Max" сиропини ишлаб чиқарувчи "Marion Biotech" фармацевтика компаниясининг уч ходими ҳибсга олинди. Хабарингиз бор, ушбу дори воситасини қабул қилиш оқибатида юртимизда 20 нафар бола ҳаётдан кўз юмган эди.

Манбага кўра, корхона ходимларига контрафакт дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш айблови қўйилган.

Ҳибсга олиш чоралари 2 март куни кечқурун Дори-дармон стандартларини назорат қилиш бўйича марказий ташкилот инспекторлари томонидан "Marion Biotech" компаниясининг беш нафар мансабдор шахсига, шу жумладан унинг икки менежерига қарши судга даъво киритилганидан сўнг қўлланилган.

Полиция компания раҳбарлари ҳозирча қўлга олинмагани, улар қидирувга берилганини маълум қилди.

Маълумки, 2022 йилнинг ноябрь ойидан бери Ўзбекистонда "Doc-1 Max" сиропини қабул қилган 20 нафар бола вафот этган эди.

Ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Ҳиндистон ҳукумати "Marion Biotech«га қарши иш очди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер