Ўзбекистонлик 27 ёшли футболчи вафот этди

18:45 11 Апрель 2026 Спорт
432 0

Ўзбекистонлик футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Hannews.kz” нашри хабар бермоқда.

Маълумот учу, Хушнудбек Авилов фаолияти давомида мамлакатнинг бир қатор етакчи клублари — “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Андижон”, “Қўқон-1912” ва “Турон” жамоалари сафида тўп тепган. Унинг сўнгги жамоаси Тошкентнинг “Дўстлик” клуби бўлди. У мазкур жамоа сафида 2024 йилдан буён ҳаракат қилиб келаётган эди.

Авилов ўз вақтида Ўзбекистоннинг U-19, U-21 ва U-22 терма жамоаларига ҳам чақирилган ва халқаро майдонларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер