Ўзбекистонга пиротехника воситалари олиб кетаётган юк автомобили тўхтатилди

12:03 11 Ноябрь 2024 Жамият
471 0

Фото: Видеодан кадр

«Чинор» ЙПХ масканида пиротехника воситалари олиб ўтаётган юк автомобили тўхтатилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 18:30 ларда ҳайдовчи 1981 йилда туғилган А.Н. бошқарувидаги МАN русумли юк автомобили тўхтатилиб текширилган.

Натижада, машина юкхонасида 36 та «Волк», 35 та «Самарканд», 48 тадан «Британик» ҳамда «Трения» ва 38 та «Соловей разбойник» номли пиротехника воситалари олиб кетилаётгани аниқланган.

Шундан сўнг ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи А.Н. ва аниқланган пиротехника воситалари Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимларига топширилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер