Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг навбатдаги партияси келади
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Ж.Ваҳабовнинг хабарига кўра, бугун тушдан кейин Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг навбатдаги партияси келади.
273 780 доза Pfizer AҚШ ҳукумати хайрияси сифатида Кентукки штатидан тўғридан-тўғри юборилади.
Июль ойининг охиридан то ҳозирги кунга қадар АҚШ мамлакатимизга 5 миллион доза вакцина юборди.
Aмерикада ишлаб чиқарилган вакциналар Ўзбекистонда қўлланилаётганлар орасида иккинчи ўринда туради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, аҳолининг 17% тўлиқ эмланган, яна 21% қисман эмланган. Вакцина олинг ва ҳаётингизни қутқаринг.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг