Ўзбекистонга олхўри энг кўп қайси давлатдан олиб келинган ва қайси вилоятдан кўпроқ экспорт бўлгани маълум қилинди
Фото: Иллюстратив cурат
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хорижга қиймати 23,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 48,3 минг тонна олхўри экспорт қилган.
Олхўри экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 28,5 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп олхўри экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 29 минг тонна;
Россия – 17,2 минг тонна;
Қирғиз Р. – 2 минг тонна;
Беларус – 102,2 тонна.
2022 йилнинг 10 ойида хорижга энг кўп олхўри экспорт қилган ҳудудлар:
Фарғона вилояти – 15,6 минг тонна;
Сурхондарё вилояти – 6,9 минг тонна;
Самарқанд вилояти – 5 минг тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг