Ўзбекистонга картошка кириб келиш ҳажми ошгани айтилди
Ўзбекистонга импорт қилинаётган картошка қарийб 103 минг тоннага ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 13 та хорижий давлатдан қиймати 44,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 389,5 минг тонна картошка импорт қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистонга энг кўп картошка импорт қилган давлатлар ҳам айтилди:
Қозоғистон — 128 минг тонна;
Эрон — 127 минг тонна;
Покистон — 100 минг тонна;
Қирғизистон — 19 минг тонна;
Нидерландия — 11 минг тонна;
Россия — 4,4 минг тонна;
Франция — 616 тонна;
Афғонистон — 374,6 тонна;
Германия — 66,3 тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг