Ўзбекистонга энг кўп туристлар қайси давлатлардан келади?
Статистика агентлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 4,2 млн нафар чет эллик сайёҳлар келган.
2024 йилнинг ўтган 7 ойида ойида Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони мамлакатлар бўйича қуйидагича бўлган:
- Қирғизистон – 1,2 млн нафар;
- Тожикистон – 1,2 млн нафар;
- Қозоғистон – 845,8 минг нафар;
- Россия – 442,1 минг нафар;
- Туркманистон – 83,7 минг нафар;
- Туркия – 62 минг нафар;
- Хитой – 35,5 минг нафар;
- Ҳиндистон – 33,3 минг нафар;
- Жанубий Корея – 23,9 минг нафар;
- Италия – 19,5 минг нафар;
- бошқа давлатлар – 211,2 минг нафар.
Кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562,5 минг нафарга ёки 15,3 фоизга ошгани айтилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг