Ўзбекистонга энг кўп кофе Италиядан импорт қилинмоқда
Иллюстратив фото
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 2,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 433 тонна кофе импорт қилган.
Кофе импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 152 тоннага ошган.
2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган кофенинг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:
— Италия – 107,5 тонна;
— Россия – 66,2 тонна;
— Бразилия – 58,9 тонна;
— Полша – 45,6 тонна;
— Германия – 30 тонна;
— Ҳиндистон – 24,8 тонна;
— Ветнам – 22,4 тонна;
— Туркия – 16,4 тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг