Ўзбекистонга 9 ойда қарийб 2,2 млн. дона телефон импорт қилинган
Иллюстратив фото
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан қиймати 144,5 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 2 178 575 дона мобил телефон импорт қилинган.
Ўзбекистонга мобил телефонлар импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 255 621 тага ошган.
Ўзбекистон 9 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 1,6 млн. дона;
— БАА – 247,4 минг дона;
— Ветнам – 156,5 минг дона;
— Ҳиндистон – 153,8 минг дона;
— Қозоғистон – 25,4 минг дона;
— Корея – 2,1 минг дона.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг