Ўзбекистонга 9 ойда 1,7 млн. тонна цемент импорт қилинган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 71,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,7 млн. тонна цемент импорт қилинган.
Цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 416,4 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 9 ойида ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:
— Тожикистон – 736,3 минг тонна
— Қирғиз Р. – 509,4 минг тонна
— Қозоғистон – 464 минг тонна
— Эрон – 13 минг тонна
— Туркманистон – 11,6 минг тонна
— Хитой – 1,4 минг тонна
— Россия – 1,0 минг тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг