Ўзбекистонга 8 ойда 1,9 млн. дона телефон импорт қилинган
Иллюстратив фото
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-август ойларида хориждан қиймати 123 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1 925 876 дона мобил телефон импорт қилинган.
Ўзбекистон 13 та давлатдан телефон импорт қилган.
Ўзбекистон 8 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 1,4 млн. дона;
— БАА – 239 минг дона;
— Вьетнам – 148 минг дона;
— Ҳиндистон – 127 минг дона;
— Қозоғистон – 25 минг дона;
— Корея – 2,1 минг дона.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг