Ўзбекистонга 6 ой ичида қанча мобил телефон импорт қилинган?
Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь июнь ойларида хориждан қиймати 194,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,9 млн дона мобил телефон импорт қилинган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Ўзбекистонга 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп мобил телефон етказиб берган давлатлар қуйидагича тақсимланган:
- Хитой – 1 420,7 минг дона
- Вьетнам – 375,1 минг дона
- БАА – 64,2 минг дона
- Ҳиндистон – 16,4 минг дона
- Бошқа давлатлар – 1,1 минг дона
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 64,7 минг дона ёки 3,6 фоизга ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг