Ўзбекистондан Афғонистоннинг Ҳайратон станциясига тезюрар юк поезди қатнови йўлга қўйилди
“Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ Афғонистоннинг Ҳайратон станциясига тезюрар юк поездларининг мунтазам қатновини йўлга қўйди. Бу ҳақда транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маҳаллий экспорт қилувчилар учун яна бир қулайлик сифатида қаралаётган ушбу юк поездининг бир қисми пойтахтда шакллантирилади ва йўналиш бўйлаб, ҳудудларда ҳам шаклланган экспорт юки ортилган вагонлар мазкур поездга бириктирилади.
Авваллари Тошкентдан Афғонистонга жўнатилган вагон 5-6 кун ичида етказиб берилган бўлса, эндиликда юклар Тошкентдан Ҳайратон станциясига 2 кун ичида тезюрар юк поездларида етказиб берилмоқда.
Мазкур поезд ҳафтасига 3 маротаба қатнайди. “Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ барча турдаги юкларни турли хил вагонларда ташиш хизматини тақдим этади.
Тўловлар тадбиркорлар учун қулай бўлган ҳар қандай тўлов усулида амалга оширилади.
"Юкларни ташиш бўйича савол билан +998 (90) 938-40-00 рақами орқали Telegram-мессенджери чатига мурожаат қилишингиз мумкин" дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг