Ўзбекистондан Афғонистонга 185 тонна инсонпарварлик ёрдами етказилди
Жорий йилнинг 19 апрель куни Ҳайратон шаҳрида биродар Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Орипов, Афғонистон Иқтисодиёт вазири Дилмуҳаммад Ҳаниф ва бошқа расмийлар иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.
185 тонна инсонпарварлик ёрдами таркибида ун, буғдой, ўсимлик ёғи, консерваланган гўшт маҳсулотлари, макарон, шакар ва тез тайёрланадиган лапша бор.
Афғонистонлик расмийлар Муборак Рамазон ойида кўрсатилаётган амалий ёрдам учун Ўзбекистон халқига миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, икки давлат расмийлари иштирокида ҳудудларнинг ўзаро савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг