Ўзбекистондаги ҳар учта корхонадан биттаси савдо соҳасида фаолият юритмоқда
2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 460,3 мингтани ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Мавжуд корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича тақсимланган:
- савдо соҳасида – 149 470 та (32,5 фоиз);
- саноат соҳасида – 57 799 та (12,6 фоиз);
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 33 223 та (7,2 фоиз);
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 29 325 та (6,4 фоиз);
- қурилиш соҳасида – 29 185 та (6,3 фоиз);
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 16 816 та (3,6 фоиз);
- ахборот ва алоқа соҳасида – 11 241 та (2,4 фоиз);
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 13 161 та (2,9 фоиз);
- бошқа соҳаларда – 120 109 та (26,1 фоиз).
Қўмита маълумотларига кўра, мавжуд корхоналарнинг 390,3 мингтаси ёки 84,8 фоизи кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг