Ўзбекистонда жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 3,8 миллион тонна сабзавот етиштирилган
2025 йил январь–июнь ойларида республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 3,8 миллион тонна сабзавотлар етиштирилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унга кўра, ҳудудлар кесимида етиштирилган сабзавот экинлари ҳажмининг энг юқори кўрсаткичи Сурхондарё вилоятида қайт этилиб, ҳудудда жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 719,7 минг тонна сабзавотлар етиштирилган.
Ундан кейинги ўринда 670,7 минг тонна кўрсаткич билан Андижон вилояти иккинчи, 511,8 минг тонна сабзавот экинлари етиштирган Фарғона вилояти эса учинчи поғонадан жой олган.
Ҳудудлар кесимида етиштирилган сабзавот экинлари ҳажми қуйидагича тақсимланган:
- Тошкент вилояти – 375 минг тонна;
- Самарқанд вилояти – 340,8 минг тонна;
- Наманган вилояти – 297,7 минг тонна;
- Бухоро вилояти – 291,4 минг тонна;
- Қашқадарё вилояти – 205 минг тонна;
- Хоразм вилояти – 126,8 минг тонна;
- Сирдарё вилояти – 85,5 минг тонна;
- Навоий вилояти – 76,4 минг тонна;
- Жиззах вилояти – 63,9 минг тонна;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 59,9 минг тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг