Ўзбекистонда жорий йилнинг 5 ойи давомида 42 нафар фуқаро овқатдан заҳарланган

10:39 25 Июнь 2025 Жамият
369 0

2025 йилнинг ўтган 5 ойи давомида 14 та ҳолатда овқатдан заҳарланишлар рўйхатга олиниб, унда 42 нафар фуқаро жабрланган. Бу ҳақида Санепидқўмита ахборот хизмати маълумот берди.

Хабарда айтилишича, юзага келган овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг 10 тасида уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида «Ботулизм» касаллиги қайд этилган. Улардан 8 нафарини болалар ташкил қилган.

Шунингдек, 3 та ҳолатда овқат токсикинфекцияси қайд этилиб, 13 нафар фуқаро жабрланган, шундан 8 нафарини болалар ташкил этган. 1 та ҳолатда кимёвий заҳарланиш ҳолати аниқланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйича ҳар йили 600 миллионга яқин киши заҳарли ёки сифатсиз овқат истеъмоли оқибатида касалланади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2024 йилда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан жами 20 минг 184 та умумий овқатланиш корхоналарининг 1 минг 512 тасида олиб борилган текширувлар натижасида, уларнинг 664 тасида санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талаблари бузилганлиги аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер