Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди
Иллюстратив фото
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, зилзила бугун, 3 апрель куни соат 21:12 да қайд этилган. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 526 километр жанубий-шарқда жойлашган. Унинг магнитудаси 6 тенг. Тебраниш 207 километр чуқурликда ҳосил бўлган.
Ер қимирлашининг эпицентри Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида, координаталари эса 36,69 даража шимолий кенглик, 70,76 даража шарқий узунликда қайд этилган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиши:
• Сурхондарё вилоятида 3 балл, 314 километр;
• Фарғона вилоятида 2-3 балл, 420 километр;
• Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 457 километр;
• Жиззах вилоятида 2-3 балл, 457 километр;
• Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 468 километр;
• Андижон вилоятида 2-3 балл, 477 километр;
• Наманган вилоятида 2-3 балл, 485 километр;
• Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 499 километр;
• Тошкент вилоятида 2-3 балл, 520 километр;
• Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 526 километр.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 15:26 да ҳам республикамизнинг 6 та ҳудудида 2-3 балли зилзила қайд этилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг