Ўзбекистонда вазирларга янги ўринбосарлар тайинланади

11:59 21 Октябр 2024 Сиёсат
306 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда вазирларга рақамлаштириш ва хусусийлаштириш бўйича ўринбосарлар тайинланади. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов маълум қилди.

Билдирилишича, Президент Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда хусусийлаштириш соҳасидаги аниқ вазифалар ва уларни ҳал этиш механизмларини белгилаб берган.

Унга кўра, 2025 йилда давлат корхоналари, вазирлик ва идоралар олдига хусусий секторни жалб этиш, давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш, кераксиз объектларни сотиш бўйича вазифалар қўйилган.

«Давлат раҳбари 2025 йилда ҳам хусусийлаштириш ишларини жадаллаштириш топшириқлар берди. Шунингдек, бунинг барча механизмлари, қандай амалга ошириш кераклиги бўйича аниқ вазифа ва ечимларни кўрсатиб ўтди. Президент рақамлаштириш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича ўринбосар даражасидаги раҳбарни тайинлаш тўғрисида кўрсатма берди», деди Акмалхон Ортиқов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер