Ўзбекистонда транспорт инфратузилмаси орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринишлар кўпаймоқда

14:54 20 Апрель 2022 Жамият
1476 0

Фото: Иллюстратив фото

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича ваколатли органлари раҳбарларининг 12-мажлисида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори Олим Нарзуллаев мамлакатимиз транспорт инфратузилмаси орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринишлар кўпайганини маълум қилди.

«Афғонистондан Шимолий йўналиш орқали гиёҳванд моддалар савдосининг ҳажми ошмоқда. Айниқса, минтақа мамлакатлари билан фаол интеграция жараёнлари фонида уларнинг ҳудудлари орқали асосий гиёҳванд моддаларнинг оқими ортмоқда. Хусусан, Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси орқали гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринишлар кўпайгани кузатиляпти, — деди Олим Нарзуллаев. — 2021 йилда, 2020 йилга нисбатан гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар 18,4 фоизга ошди. Яъни, бундай жиноятлар ўтган йили 7 минг 142 тани ташкил этди.

Мусодара қилинган гиёҳванд моддалар ҳажми 1 минг 864,4 килограммга тенг бўлди. Бу кўрсатгич 2020 йилга нисбатан 20,9 фоизга кўпдир».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер