Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизими жорий этилади

15:39 06 Октябр 2021 Жамият
1877 0

Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари учун табақалаштирилган иш ҳақи тизимини жорий этишга қарор қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Президент «Жарроҳлик хизматини ўзгартириш, ҳудудларда жарроҳлик операциялари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигига Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тиббиёт ходимларининг жарроҳлик операцияларининг мураккаблик даражасига қараб табақалаштирилган иш ҳақи тизимини жорий этиш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигига 1-ноябрдан бошлаб илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш марказида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт раҳбарларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер