Ўзбекистонда талабаларга қандай ҳолатда академик таътил берилади?

10:53 08 Август 2020 Жамият
1332 0

Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

* ҳарбий хизматни ўташ учун;

* саломатлигини тиклаш учун;

* ҳомиладорлик ва туғиш учун;

* болаларни парвариш қилиш учун.

Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:

* ҳарбий хизматни ўташ учун – ҳарбий хизматни ўташ муддатига;

* саломатлигини тиклаш учун – 12 ой муддатга;

* ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун – ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига.

Талабаларга ўқиш давомида 2 марта, (тиббиёт таълим муассасалари талабаларига 3 мартагача) академик таътил берилиши мумкин.

1-курс талабаларига академик таътил фақат уларнинг касаллиги туфайли берилади.

Академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер