Ўзбекистонда сўнгги 10 ойда ковидга чалиниш бўйича энг паст кўрсаткич қайд этилди
Жорий йилнинг 1 январьида юртимизда 2021 йил март ойидан буён коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича энг паст кунлик кўрсаткич қайд этилди.
2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199118 (+88) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 7 нафари Андижон вилоятида,
— 8 нафари Бухоро вилоятида,
— 3 нафари Жиззах вилоятида,
— 3 нафари Наманган вилоятида,
— 17 нафари Самарқанд вилоятида,
— 1 нафари Сирдарё вилоятида,
— 7 нафари Фарғона вилоятида,
— 9 нафари Хоразм вилоятида,
— 4 нафари Тошкент вилоятида,
— 29 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
— Андижон вилоятида 11 нафар,
— Бухоро вилоятида 9 нафар,
— Жиззах вилоятида 5 нафар,
— Наманган вилоятида 4 нафар,
— Самарқанд вилоятида 18 нафар,
— Сирдарё вилоятида 2 нафар,
— Фарғона вилоятида 6 нафар,
— Хоразм вилоятида 16 нафар,
— Тошкент вилоятида 20 нафар,
— Тошкент шаҳрида 28 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196337 (+119) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг