​​​​​​​Ўзбекистонда шу вақтгача аҳолининг қайси қатлами энг кўп вакцина олгани маълум қилинди

17:00 07 Июнь 2021 Жамият
937 0

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котиби Фурқат Санаев маълумот берди.

Унга кўра, юртимизда эмлаш жараёнлари бошланганда биринчи галда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда, кейинчалик туман марказлари ва кичик шаҳарлар аҳолисини, ундан сўнг эса бошқа ҳудудларни оммавий эмлаш тадбирлари билан қамраб олиш кўзда тутилганди.

Ушбу режа асосида апрель ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда 65 ёш ва ундан ошган фуқаролар ва тиббиёт ходимлари оммавий эмлаш тадбирларига жалб қилинган бўлса, кейинчалик туман марказлари ва кичик шаҳарларда яшовчи аҳоли ҳам эмлашга жалб этилди.

Кейинчалик яна учта аҳоли қатлами:

мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари,

сурункали касаллиги бор фуқаролар ҳам эмлана бошланди.

31 май ҳолатига кўра, улар орасида энг кўп эмланган аҳоли қатлами бу 65 ёш ва ундан ошган фуқаролар бўлиб, уларга икки ой мобайнида 747 минг 201 доза вакцина қўлланилган.

Ушбу аҳоли қатламига қўлланилган вакциналарнинг

418 минг 797 дозаси 1-босқичда,

328 минг 286 дозаси 2-босқичда,

118 дозаси 3-босқичда фойдаланилган.

Шунингдек, тиббиёт ходимларига қўлланилган вакциналар миқдори ҳам ярим миллион дозадан ошиб, ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда турибди.i

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер