Ўзбекистонда шакар тақчиллиги бўлмайди — мутахассислар фикри
Фото: Иллюстратив фото
Охирги кунларда мамлакатимизнинг айрим бозорларида шакар учун катта навбатлар кузатилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, ваҳимага асос йўқ — Ўзбекистонда шакар тақчиллиги бўлмайди.
Ажиотажни камайтириш мақсадида июнь ойида бир ой олдингига нисбатан 50 фоизга кўпроқ – кунига 3 минг тонна шакар биржа савдоларига қўйилади.
Бу йил шакар ишлаб чиқариш ҳажми 720 минг тоннани ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан 22 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, шакар ва унинг хомашёсини импорт қилиш ҳажми ўтган йилги 643 минг тоннадан 900 минг тоннага ошади.
Натижада жорий йил охирида ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган тайёр шакар қолдиғи 118 минг тоннадан ошиши кутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг