Ўзбекистонда «самосуд» статистикаси юритиладими?
ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Долихўжаев «самосуд» статистикаси ҳақида айтиб ўтди.
«Бундай статистика мавжуд эмас. Сабаби «самосуд» деган тушунча ўзи Жиноят кодексида мавжуд эмас. «Самосуд» натижасида қилинган ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланган. Масалан, ҳақорат қилса, унга нисбатан куч ишлатиш йўли билан уриб, дўппослайдиган бўлса, етказган жароҳатининг даражасига кўра жавобгарлик белгиланади. Шунингдек, бир қатор бошқа ҳаракатлар, масалан тутқунликда ушлаш ёки безорилик жиноятлари аломатлари билан жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Шу нуқтаи назардан, шахснинг ҳаракатлари бевосита содир этган қилмишидан келиб чиқади. Дейлик баданига енгил жароҳат етказилса, Жиноят кодексининг 109-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилади. Ва статистика бевосита 109-модда билан содир этилган жиноятлар доирасида ҳисобланади.
«Самосуд» тушунчаси 19-асрларда мавжуд бўлган. Давлат ўз функцияларини тўлиқ бажаролмайдиган ҳудудларда «самосуд»га йўл қўйиш ҳолатлари бўлган. Лекин бугунги кунда фуқаролик жамияти жорий этилган ва фуқаролар ўртасидаги барча муносабатлар, шунингдек, жамиятдаги ижтимоий муносабатлар Қонунлар билан тартибга солинган. Бугунги кунда содир этилган қилмиш учун Суд жазолайди», дейди Долихўжаев.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг