Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар сони очиқланди
2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокида жами 1 221 та корхоналар фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Улар соҳалар кесимида қуйидагича тақсимланган:
- Савдо — 494 та;
- Саноат — 133 та;
- Ахборот ва алоқа — 124 та;
- Қурилиш — 85 та;
- Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 37 та;
- Ташиш ва сақлаш — 34 та;
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги —23 та;
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 15 та;
- Бошқа турлар — 276 та.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг