Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди
Одам савдоси жиноятини содир этиб Туркияда яшириниб юрган Ўзбекистонлик аёл Тошкентга экстрадиция қилинди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон ва Туркия Республикаси Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида жиноий жавобгарликдан яшириниб юрган 1981 йилда туғилган фуқаро И.У. қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилган.
Жавобгарликдан яшириниб юрган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми (одам савдоси) билан Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувга берилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг