Ўзбекистонда қанча гиёҳванд рўйхатга олингани очиқланди

11:09 14 Октябр 2021 Жамият
843 0

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ер юзидаги барча ўлимларнинг 23% дан кўпроғи гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош наркологи Зариф Ашуров Ўзбекистонда гиёҳвандлар сони ҳақида маълумот берди.

Дунё бўйлаб 31 миллиондан ортиқ одам гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш натижасида жиддий касалликлардан азият чекмоқда. Шунингдек, ер юзидаги барча ўлимларнинг 23% дан ортиғи гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ», – деди Зариф Ашуров.

Унга кўра, Ўзбекистонда 5 мингга яқин одам гиёҳванд сифатида рўйхатга олинган. Уларнинг 31 фоизи 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган одамлар. Иммунитет танқислиги вируси билан касалланиш ҳолати беморларнинг 1,8 фоизида аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер