Ўзбекистонда қанча дон экинлари етиштирилмоқда?
2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 6667,1 минг тонна дон экинлари етиштирилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2019- йилнинг мос даврига нисбатан 102,4 % ни ташкил қилди.
Шундан, бошоқли дон экинлари 6046,8 минг тонна ёки жами ишлаб чиқарилган дон экинларининг 90,7% ини ташкил этади.
Бошоқли дон экинлари етиштиришнинг энг катта ҳажми 5143,0 минг тонна ёки умумий етиштириш ҳажмидан 85,1 фоизи фермер хўжаликларида қайд этилди.
Бошоқли дон экинлари ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг энг юқори улуши Қашқадарё вилояти (12,9%) ҳиссасига тўғри келди. Шу билан бирга, Жиззах (10,5%) ва Фарғона (10,0%) вилоятларида ҳам бошоқли дон экинлари ишлаб чиқаришнинг юқори кўрсаткичлари қайд этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг