Ўзбекистонда қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони кўплиги маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 13 089 тани, шундан қўшма корхоналар 6 096 та ва хорижий корхоналар 6 993 тани ташкил этмоқда.
2021 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сони:
Саноат – 4 136 та
Савдо – 3 632 та
Қурилиш – 1 087 та
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 716 та
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 555 та
Ахборот ва алоқа – 375 та
Ташиш ва сақлаш – 334 та
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 204 та
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг