Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 352,1 трлн сўмни ташкил этган.
Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 53,4 % га етган.
Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:
— Хитой – 25,6 %;
— Россия – 13,4 %;
— Саудия Арабистони – 7,9 %;
— Туркия – 6,4 %;
— БАА – 5,8 %;
— Германия – 4,3 %.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг