Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги корхоналар сони очиқланди

21:01 16 Февраль 2026 Иқтисодиёт
482 0

2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида жами 368 та корхоналар фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Улар соҳалар кесимида қуйидагича тақсимланган:

  • Савдо — 139 та;
  • Саноат — 50 та;
  • Қурилиш — 43 та;
  • Ахборот ва алоқа — 25 та;
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 11 та;
  • Ташиш ва сақлаш — 9 та;
  • Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 9 та;
  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги — 3 та;
  • Бошқа турлар — 79 та.

Қўмита маълумотларига кўра, мавжуд корхоналардан 63 таси қўшма ва 305 таси хорижий корхоналардир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер