Ўзбекистонда ов мавсуми ёпилади

16:33 27 Февраль 2025 Жамият
290 0

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, жорий йилнинг 1 мартидан 15 августга қадар ов мавсуми ёпилади.

Бу вақтда ёввойи ҳайвонлар ва қушларни овлаш қатъий тақиқланади.

“Унутманг! Ов қоидаларини бузиш, хусусан, тақиқланган даврда ов қилиш қонунчиликка кўра қатъий жавобгарликка сабаб бўлади. 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги юртдошларимиздан ов мавсуми тугаган даврда табиатга янада эҳтиёткорона муносабатда бўлишларини сўрайди” дейилади вазирлик мурожаатида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер